Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

нозил бўлгандаёқ бошланиб, Маккадан Мадинага ҳижрат қилингандан кейин ривожланган эди. Муҳаммад с.а.в. Пайғамбар қилиб жўнатилиб, Маккада 13 йил турдилар. Сўнг Мадинада 10 йилча яшадилар. Қуръони Карим бу муддат мобайнида нозил бўлди. Ҳукм оятлари Мадинада нозил бўлган. Шу муддатда Расулуллоҳ с.а.в. Қуръон ўз ичига олган воқеаларга, содир бўлган муаммоларнинг муолажасига тааллуқли ҳукмларни айтиб берардилар.
Қуръоннинг Маккада нозил бўлган қисми Қуръоннинг учдан икки қисмига тўғри келиб, бу оятлар маккий деб номланди. Маккий оятлар ҳукмга тааллуқли эмас, балки диннинг аслини баён қилиб, унга даъват қилишдан иборат эди. Масалан, Оллоҳга, Пайғамбарига, охират кунига иймон келтириш, намозга буюриш каби, хулқий сифатлар билан сифатланиш, ростгўйлик, омонат каби, ёмон амаллардан қайтаришга, зино, одам ўлдириш, қизларни тириклайин кўмиш, ўлчовда, тарозуда уриб қолиш ва шу каби амалларга тааллуқли эди. Қуръоннинг қолган қисми Мадинада нозил бўлиб, булар маданий оятлар дейилади. Булар ҳукм оятлари бўлиб, савдо-сотиқ, ижара, рибо каби муомалалардан, зино, ўғрилик каби ҳадлардан, қасддан ўлдирувчини ўлдириш, йўл тўсарни жазолаш каби жиноятлардан, зинонинг ва бошқа нарсаларнинг гувоҳлиги каби очиқ далиллардан иборат эди. Шунингдек, рўза, закот, ҳаж, жиҳод каби қолган ибодат ҳукмлари ҳам нозил бўлди. Булардан билинадики, гарчи Маккада намоз ҳукмлари келган бўлса ҳам, у кўпгина ҳукмларни билишни шакллантиролмас эди, балки уларнинг бир турини билиш эди, холос. Аммо Мадинада нозил бўлган оятларда ҳукмларнинг ҳаммаси баён этилиб, уларни билиш фиқҳ дейилади. Шу сабабли фиқҳ Мадинада бошланган дейиш мумкин. Фиқҳ амалий ҳукмлар бўлгани сабабли юз бераётган воқеаларни муолажа қилиш учун нозил бўларди. Ҳукм оятлари юз бераётган ҳодисаларга нисбатан кўп бўлиб, бирор масалада талашиб қолган кишилар Расулуллоҳ с.а.в.га фатво сўраб боришарди ва Расулуллоҳ с.а.в. Оллоҳнинг ҳукми билан ажрим қилардилар ёхуд муолажага муҳтож муаммоларга нисбатан оятларни айтиб берардилар. Бу Қуръоннинг бўлиниб-бўлиниб тушишига боғлиқ эди. Шунинг учун қонунчилик оятлар нозил бўлишида ўз аксини топарди. Қуръон оятлари юзага келиши мумкин бўлган фаразларни муолажа қилмай, амалда юз берган масалаларни, инсонлар ўртасидаги муаммоларни муолажа қиларди. Қуръон Расулуллоҳ с.а.в. вафот этгунларича нозил бўлди. Оллоҳ Таоло динни комил қилди ва уни Расулуллоҳ с.а.в.га «Сураи Моида»даги ўзининг ояти орқали билдирди:


الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا
– „Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим“.           [5:3]

 

Шундай қилиб, ҳукмлар тўлалигича комил бўлди. Қуръон ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари, амаллари ва сукутлари инсон томонидан содир бўладиган барча амал турларини ўз ичига олади. Бу ҳукмларнинг айримлари намоз, закот каби ибодатдан, айримлари ростгўйлик, омонат каби хулқдан, айримлари савдо-сотиқ, ижара каби муомалотдан, айримлари одам ўлдириш, ўғирлик каби уқуботдан, айримлари шаҳодат ва ёзма ҳужжат каби баййинотлардан,

 

241-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260